Чанг ва жунга аллергия? Замонавий аллергияга қарши восита - L-Цet®

Одатда аллергиклар учун энг безовта вақт баҳор деб ҳисобланади. Бироқ сўнгги тадқиқотлар
шуни кўрсатдики, ҳатто куз ва қишда ҳам хотиржамликка берилмаслик керак. Уй чанги ва
уй ҳайвонларининг жунига бўлган аллергия айнан шу даврда — деразалар деярли очилмайдиган
ва хонани яхшилаб шамоллатиш имконияти камайган
вақтда фаоллашади.

Чанг ва жунга бўлган аллергиянинг келиб чиқиш сабаби нима?

Чанг ва жунга бўлган аллергияда организм қўзғатувчиларнинг ўзига эмас, балки уларнинг
ичида яшайдиган микроорганизмларга реакция беради. Биз чанг деб атайдиган нарса – бу турли
хил микроскопик зарралар аралашмасидир. У инсон эпителийсининг майда тангачалари, уй
ҳайвонларининг жуни, озиқ-овқат қолдиқлари, ўсимлик чанглари, чойшаб ва кийимларнинг тўқима
толалари, кемирувчилар ва ҳашаротларнинг чиқиндилари, моғор ва ачитқи қўзиқоринларининг
споралари, бактериялар ва ҳатто тирик мавжудотлар – микроскопик чанг каналари (кана) бўлиши
мумкин. Уларнинг ҳажми атиги 100 дан 300 микронгача. Сапрофитлар инсон терисининг ўлик
тангачалари билан озиқланади. Инсон бир йилда қарийб 2 кг шундай зарраларни "ташлагани"
сабабли, бизнинг хонадонларимизда бу каналарнинг яшаши учун шароит шунчаки ажойиб.

Зарарли зарралар тўпланадиган ҳар қандай буюмлар (гиламлар, ёстиқлар, кўрпалар, матраслар,
кўп йиллик китобlar тўплами сақланадиган токчалар) аллергия белгиларини келтириб
чиқариши мумкин.

Аллергик касалликлар билан бирга келадиган белгилар

Бурун битиши, тез-тез аксириш, ринит;

Кўзнинг қизариши, қичиши, ёш оқиши;

Ҳансираш, нафас қисиши, бўғилиш;

Ўпкада ҳуштаксимон хириллашлар, йўталишга беҳуда уринишлар.

Ушбу савол ягона ечимга эга – албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак. Фақат шифокор зарур текширувларни тайинлайди, тўғри ташхис қўяди ва тегишли даволашни белгилайди. Ҳеч қандай ҳолатда ўзбошимчалик билан даволаниш (самолечение) мумкин эмас!

Чанг ва жунга бўлган аллергия – бу шунчаки организмнинг инжиқлиги эмас, балки ҳар қандай касаллик каби даволанишни талаб қиладиган жиддий хасталикдир. Гарчи ундан бутунлай ва абадий қутулишнинг иложи бўлмаса-да, ҳар қандай ҳолатда симптомларни бартараф этиш ва ҳолатни енгиллаштириш мумкин.

Мана чанг ва жунга бўлган аллергияда ҳолатни енгиллаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар:

  • Ҳатто қиш вақтида ҳам хонани имкон қадар тез-тез шамоллатиб туриш зарур;
  • Хонада имкон қадар тез-тез намли тозалаш ишларини ўтказиш керак;
  • Агар организм айнан ҳайвонларга нисбатан нотўғри реакция берса, улар билан бевосита мулоқотдан сақланиш лозим;
  • Интерьердан чанг йиғувчи барча буюмларни: гиламлар, очиқ шкафлар ва жавонларни чиқариб ташлаш тавсия этилади. Китоблар сақланадиган шкаф эшиклари албатта ойналанган бўлиши керак;
  • Деразаларга ювиш мумкин бўлган пахтали ёки синтетик енгил пардалар осган маъқул, лекин асло жалюзи эмас – улар универсал чанг йиғувчи ҳисобланади;
  • Аллергияси бор беморлар яшайдиган хонада тамаки чекиш қатъиян ман этилади – тамаки тутунининг ўзи ҳам жуда кучли қўзғатувчидир;
  • Хона ўсимликлари моғор кўпайишига ва уй чанги ҳосил бўлишига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун улардан ё воз кечиш, ёки уларни доимий равишда тоза тутиш керак.

Манбалар

* Л-Цет препарати йўриқномасига кўра, бир марталик дозани қабул қилгандан сўнг, 50 % беморларда левоцетиризиннинг таъсири 12 дақиқадан кейин бошланади.

1. Марушко Ю.В., Шеф Г.Г. АТОПИК ҲОЛАТДАГИ БОЛАЛАРДА БРОНХИТ ВА ПНЕВМОНИЯ ТЕРАПИЯСИДА ЛЕВОЦЕТИРИЗИННИ ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ // "БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ" ЖУРНАЛИ 4 (47) 2013

2. Л-ЦЕТ дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома UA/8612/01/01, UA/8612/02/01.

3. Беш Л.В. Болаларда мавсумий аллергия: ташхис қўйиш ва даволашнинг амалий жиҳатлари / Health UA // 04.07.2016 https://health-ua.com/article/5361-sezonna-alergya-udtej--praktichn-aspekti-dagnostiki-talkuvannya

4. Судакевич В.И. Ўсимлик чангига аллергия [Электрон ресурс] / Судакевич В.И. // "21-СОНЛИ ШАҲАР ПОЛИКЛИНИКАСИ" КП. – 8. – Ресурсга кириш: https://21pol.city.kharkov.ua/alergiya-na-pylok-roslyn/. Hilkka Viitanen. Қўлланма 01072. Катталарда озиқ-овқат аллергияси // 2017-05-31 https://guidelines.moz.gov.ua/documents/3788

Қарши кўрсатмалар мавжуд. Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишинг ёки мутахассис билан маслаҳатлашинг.